Архив

«Наврўз деҳқон бозори» АЖ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиш баёни (28.06.2018 йил)

 

«Наврўз деҳқон бозори» АЖ

 

акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиш

 

баёни

 

2018 йил28-июн                                                                                        Тошкент шахри

 

       соат 16:00

 

Овоз берувчи акциялар сони: 651 063

 

            Акциядорларнинг 2017 молиявий йил якуни бўйича умумий йиғилиши Тошкент шахар М.Улуғбек тумани Сайрам кўчаси 37 уй манзилида, жамиятнинг маъмурий биносида 2018 йил  28 июн куни ўтказилди. Йиғилишда 625 975 та овозга эга 10 та акциядор қатнашди, бу жами акциядорларнинг 96,14 % ни ташкил этади, йиғилиш ўтказиш ҳуқуқига эга.

 

Йиғилишда қатнашганлар:

 

М.Турабеков – Тошкент шахар ҳокимияти, мутахассиси

 

М.Кадиров - «Тошбозорсавдо» уюшмаси бошкаруви раиси 1-уринбосари

 

Т.К.Камолов - "Тошбозорсавдо" уюшмаси инвестиция бўлими бошлиғи

 

            Реестр буйича акциядорлар сони 496 та. 651 063 та овоз. Бошқа тегишли мутассадди ходимлар, жаъми акциядор 10 та акциядор, 625 975 овоз билан қатнашиб, йиғилиш ўтказиш учун 96,14 % кворум ташкил этди.

 

           Тошкент шаҳар Хокимиятига тегишли 625 500,0 акцияларнинг ишончли вакили этиб, Фуқаролик Кодексининг 134-моддаси талабларида белгиланган тартибда, ”Тошбозорсавдо” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари М.Т.Кадиров келди.

 

           Йиғилишда раисликни Т.К.Камолов олиб борди.

 

            Т.К.Камолов йиғилиш ўтказиш учун кворум 96,14 % бўлганлигини маълум қилди ва йиғилишни очиш учун овозга қўйди.

 

            Йиғилиш қатнашчилари бир овоздан йиғилишни очиш учун овоз бердилар.

 

            Йиғилишга котиб этиб, З.Т.Бердиева номзоди таклиф этилди ва йиғилиш қатнашчилари томонидан бир овоздан қабул қилинди.

 

           Шунингдек, Т.К.Камолов йиғилишга саноқ комиссияси сайлаб олиш лозимлиги ҳақида айтиб, саноқ комиссияси номзодлигига таклиф этилган М.Х.Ахунова, Х.К.Сиздикходжаева, Ф.М.Абдумуслимоваларини овозга қўйди.

 

Саноқ комиссияси юқоридаги таркибда бир овоздан қабул қилинди.

 

Йиғилиш раиси Т.К.Камолов умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қилди:

 

  1.             Жамият ижроия органи ва Кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
  2. Жамиятнинг 2016-2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
  3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
  4. Жамиятнинг  2016-2017 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. Жамиятнинг 2016-2017 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб-варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.
  6. Жамиятнинг 2018 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва ҳаражатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
  7. Жамият директори мехнат шартномасини узайтириш.
  8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
  9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.
  10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

 

            Йиғилиш раиси Т.К.Камолов кун тартибидаги масалаларни мухокама этиш учун овозга қўйди. Ушбу таклиф овозга қўйилди ва йиғилиш катнашчилари томонидан бир овоздан қабул қилинди.

 

            Шунингдек, йиғилиш катнашчилари томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан регламент куйидагича бўлиши хақида келишиб олинди.

 

            Биринчи масалага 30 минут, қолган масалаларга 5-10 минут, муҳокамада сўзга чиқувчилар учун 3-5 минутдан вақт берилиши келишиб олинди.

 

            Саноқ комиссияси томонидан йиғилиш муҳокамасига қўйилган масалалар юзасидан бюллетенларга овоз бериш қай тартибда амалга оширилиши ҳакида тушунча берилди.

 

            Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан мажлис раиси Т.К.Камолов сўзни жамият директори Ф.Б.Ибрагимовга берди.

 

            Ф.Б.Ибрагимов сўзга чикиб, «Наврўз дехкон бозори» АЖ нинг 2017 йил молиявий– хўжалик фаолияти бўйича даромадлар режасини бажарганлиги, тозалик ишларини амалга оширганлиги, тушумларни оширганлигини билдирди.

 

Йигилиш раиси Ф.Ибрагимовдан йил якуни буйича туликрок хисобот беришини суради.

 

Ф.Ибрагимов саволларга тайёр эканлигини маълум килди.

 

Йигилиш раиси томонидан хисоботда курсатилган Вазирлар Махкамасининг 207-сонли карори буйича амалга оширилган ишлар ва бошкалар хакидаги саволига Ф.Ибрагимов томонидан жавоб берилмади.

 

Йигилишда 1-масала буйича кискача савол –жавоб булиб утди.

 

Кун тартибидаги масала юзасидан кузатув кенгашининг хисоботи куриб чикилиб, жамиятни 2017 йилга тасдиқланган йиллик бизнес – режа бажарилишининг бориши тўғрисида жамият ижро этувчи раҳбарининг ҳисоботлари ҳар чоракда эшитилгани, жамият ижро этувчи орган томонидан ҳар чоракда берилган ҳисоботларда мавжуд бўлган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ундириш ишларини жадаллаштириш ва бундай қарзларни пайдо бўлишига йўл қўймаслик, даромадлар ва ҳаражатлар сметасида белгиланган ҳаражатлардан ортиқ ҳаражатга йўл қўймаслик ҳамда ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган фармонлар, фармойишлар ва буйруқларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан тавсиялар бериб борилгани, уз навбатида Кузатув кенгаши мажлисларида қабул қилинган қарорларни ижроси, назорати ва бажарилиши ижроя орган директоридан талаб этилгани, акциядорлик жамиятлари қонунига асосан жамиятнинг 2018 йилга мўлжалланган бизнес – режаси 2017 йил 21 ноябрига қадар Кузатув кенгаши мажлисида маъқуллангани, жамият ижроия органи иши буйича Кузатув кенгаши томонидан жамият ижроия органи рахбари Ф.Ибрагимовга 2017 йил 17 апрелда «ХАЙФСАН» БЕРИЛГАНИ, 2017 йил 18 июлда такрорий интизомий чора сифатида ойлик иш хакининг 20% микдорида ушлаб колиш чораси курилгани хакида айтиб утилди.

 

            Мажлис раиси ушбу масала бўйича бошқа савол ва таклифлар бўлмаганлиги муносабати билан акциядорлардан ўз бюллетенларига овозларини қайд этишларини сўради.

 

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан мажлис раиси сўзни аудиторлик ташкилоти ходими маълум сабабларга келмаганлиги учун жамият хисобчиси Ф.Абдумуслимова - ҳисобот берди.

 

Ф.Абдумуслимова сўзга чиқиб, «Наврўз дехқон бозори» АЖ 2016-2017 йил молиявий – хўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган аудиторлик текшируви ҳаққоний, қонунчиликка асосан ўтказилганлигини айтиб, жамият аудитори томонидан ижобий ҳулоса берилганлигини айтиб ўтди.

 

Мажлис раиси ушбу масала бўйича бошқа савол ва таклифлар бўлмаганлиги муносабати билан акциядорлардан ўз бюллетенларига овозларини қайд этишларини сўради.

 

            Мажлис раиси кун тартибидаги учинчи масала бўйича сўзни жамият тафтиш комиссияси аъзоси маълум сабабларга келмаганлиги учун жамият қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси З.Т.Бердиева сўзга чиқиб, тафтиш комиссия аъзоларининг фикрича ижобий фикр билдириш учун асос бўладиган қайд этилган вазиятларнинг муҳимлилиги натижасида «Наврўз деҳқон бозори» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 31 декабр ҳолатидаги молиявий ҳисоботи барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича унинг молиявий-хужалик фаолияти натижаларини ва молиявий ҳолатини ҳаққонийлигини акс эттиришини тўғрисида тафтиш коммиссияси ҳулоса берганлигини тўғрисидаги ҳулосани ўқиб эшитирди.

 

            Мажлис раиси ушбу масала бўйича бошқа савол ва таклифлар бўлмаганлиги муносабати билан акциядорлардан ўз бюллетенларига овозларини қайд этишларини сўради.

 

            Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан мажлис раиси сўзни жамият муҳосиби Ф.Абдумуслимовага берди.

 

            Жамият мухосиби Ф.Абдумуслимова сўзга чиқиб, жамиятни 2016-2017 йил молиявий – хўжалик ҳисоботи (баланс) бўйича тўлиқ таништириб ўтди.

 

«Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг 2018 йил 1 январ холатига бухгалтерия баланси                 (минг сумда)

 

Актив

Сумма

Пассив

Сумма

1

Асосий воситалар бошланғич қиймати

1 281 871,4

Устав капитали

650 000,0

2

Эскириш

370 202,4

Захира капитали

209 798,9

3

Асосий воситалар қолдиғи

911 669,

Тақсимланмаган фойда, зарар

2 510,9

4

Узоқ муддатли инвестиция

511 768,0

Мақсадли тушумлар

7 351,3

5

Қимматли қоғозлар

507 768,0

Бюджет бўйича қарзлар

155 760,9

6

Шуъба хўжалик жамиятларига инвестиц

4 000,0

Мехнатга хақ тўлаш қарзи

153 194,5

7

Ўрнатиладиган асбоб - ускуналар

13 500,0

Бюджетдан ташқари қарзлар

411 093,0

8

Товар-моддий захиралар

-

Таъсисчиларга бўлган қарз  

27,0

9

Пул маблағлари

16 361,5

Мол етказиб берувчилар ва пудратчи

ларга қарз

216 402,4

10

Дебиторлар жами

818 473,0

Шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари га

9 426,5

11

Бошқа жорий активлар

391 274,0

Бошқа кридитор қарзлар

3 625,0

12

   

Қисқа муддатли қарзлар (кредит, м/ё)

843 855,1

 

Актив бўйича жами

2 663 045,5

Пассив бўйича жами

2 663 045,5

 

«Наврўз дехкон бозори» АЖнинг 2018 йил 1 январь учун молиявий натижалар тўғрисидаги хисоботи (минг сум)

 

Кўрсаткичлар номи

Ўтган йилнинг шу даврида

Хисобот даврида

Даромадлар

Харажатлар

Даромадлар

Харажатлар

Махсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан тушган соф тушум

1 144 490,8

х

1 311 521,0

х

Сотилган махсулот (товар, иш ва хизмат) ларнинг тан нархи

х

69 484,8

х

х

Махсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишнинг ялпи фойдаси (зарари)

х

-

х

х

Давр харажатлари жами

х

762 578,9

х

751 380,5

Асосий фаолиятнинг фойдаси (зарари)

312 427,1

х

560 137,5

х

Молиявий фаолиятнинг даромадлари жами

341 506,4

х

499 427,1

х

Умумхўжалик фаолиятнинг фойдаси (зарари)

х

х

х

х

Даромад (фойда) солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар)

х

х

х

х

Даромад (фойда) солиғи

х

723 501,1

х

х

Хисобот даврининг соф фойдаси (зарари)

х

69 576,6

179 802,4

х

 

Мажлис раиси 2016 йил якуни буйича жамият аудитори томонидан салбий хулоса берилгани, ушбу хулоса уз вактида тугриланиши буйича 2016 йил якуни буйича утган умумий йигилишда жамият ижроия органи рахбарига топширик берилгани, лекин нима сабабдан килинмагани тугрисида савол берди.

 

Жамият рахбари ушбу масала 2018 йилда куриб чикилиб, аудитор томонидан ижобий хулоса берилганини билдирди.

 

Жамият рахбари томонидан ушбу масалага совукконлик билан ёндашилгани инобатга олинди ва яна бир бор жамият аудиторининг 2016 йил якуни буйича салбий хулосаси такрорий тахлил килиниши максадга мувофиқ деб топилди.

 

Мажлис раиси ушбу масала буйича бошқа савол ва таклифлар бўлмаганлиги муносабати билан акциядорлардан ўз бюллетенларига овозларини қайд этишларини сўради.

 

Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан мажлис раиси сўзни жамият муҳосиби Ф.Абдумуслимова сўзга чикиб, жамиятни 2016-2017 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш ҳакида қуйидагиларни маълум қилди:

 

Жамиятнинг 2016-йил учун белгиланган даромадлар режасидаги соф фойда 93 901,7 минг сўм бўлиб, амалда жамият -69 567,7 минг сўм зарари билан чиққанлигини, 2017 йил учун белгиланган даромадлар режасидаги соф фойда режаси 103 306,7 минг сўм белгиланган бўлиб, режага нисбатан 179 802,4 минг сўм соф фойда олинганлигини маълум қилди.

 

Жамият муҳосиби Ф.Абдумуслимова 2017 йилда олинган 76 495,62 минг сўм фойдадан 73984,72 минг сумини аввалги йилларда кўрилган зарарни қоплашга ва колган 2510,9 минг сумини жамиятни захира жамгармасига йўналтиришга таклиф этди.

 

Мажлис раиси ушбу масала буйича бошқа савол ва таклифлар бўлмаганлиги муносабати билан акциядорлардан ўз бюллетенларига овозларини қайд этишларини сўради.

 

Мажлис раиси кун тартибидаги олтинчи масала бўйича сўзни жамият директори Ф.Б.Ибрагимов ва жамият муҳосиби Ф.Абдумуслимовага берди. Ф.Б.Ибрагимов сўзга чиқиб, жамиятни 2018 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси» хамда Ф.Абдумуслимова сўзга чиқиб жамиятнинг 2018 йил “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” билан тўлиқ таништириб ўтди.

 

Мажлис раиси ушбу масала буйича бошқа савол ва таклифлар бўлмаганлиги муносабати билан акциядорлардан ўз бюллетенларига овозларини қайд этишларини сўради.

 

Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан мажлис раиси сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасини амалдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги қонуни ва Кузатув Кенгаши хисобот йили якуни бўйича жамиятнинг ижроия органи билан тузилган шартномани амал қилиш муддатини узайтириш масалага куйилгани, жамият рахбарининг йил буйича кандай ишлаганлиги Кузатув кенгаши томонидан хулоса берилиши лозимлиги, жамият ижроия органи иши буйича Кузатув кенгаши томонидан жамият ижроия органи рахбари Ф.Ибрагимовга 2017 йил 17 апрелда «ХАЙФСАН» БЕРИЛГАНИ, 2017 йил 18 июлда такрорий интизомий чора сифатида ойлик иш хакининг 20% микдорида ушлаб колиш чораси курилгани инобатга олинди.

 

Мажлис раиси ушбу масала буйича бошқа савол ва таклифлар бўлмаганлиги муносабати билан акциядорлардан ўз бюллетенларига овозларини қайд этишларини сўради.

 

Кун тартибидаги саккизинчи масала юзасидан мажлис раиси сўзга чиқиб, жамият акциядорлари сони беш юздан кўп бўлганлиги боис жамият низомига мувофиқ Кузатув кенгаши аъзолари 5 кишидан иборат бўлишлигини, жамият Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар билан бюллетенда номлари қайд этилган Кузатув кенгаши аъзоларига кумулятив тарзда овоз беришларини эътироф этиб ўтди.

 

Мажлис раиси ушбу масала буйича бошқа савол ва таклифлар бўлмаганлиги муносабати билан акциядорлардан ўз бюллетенларига овозларини қайд этишларини сўради.

 

Мажлис раиси кун тартибидаги тўққизинчи масала юзасидан сўзни мажлис раиси сўзга чиқиб, жамиятни 2018 йил учун Тафтиш комиссиясига қуйидаги номзодлар Абдуллаева Гулчеҳра Эркиновна.Кўчкаров Элмурод Бободавлатович ва Акциядор Норхўжаев Нозимхўжа Абдуқодир уғли номзодлари қўйилганлигини билдириб, тасдиқлаш таклифини бериб ўтди.

 

Мажлис раиси ушбу масала буйича бошқа савол ва таклифлар бўлмаганлиги муносабати билан акциядорлардан ўз бюллетенларига овозларини қайд этишларини сўради.

 

Кун тартибидаги ўнинчи масала юзасидан жамият ҳисобчиси Ф.Абдумуслимова сўзга чиқиб Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари билан таништириб ўтди. Жамият 2017 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқаруви натижалари бўйича “FTF-LEA-AUDI” аудиторлик ташкилоти томонидан текширилиб бахоланганлиги, хулоса натижаларига кўра корпоратив бошқаруви бўйича 9-йўналишда -274 бахо берилганлиги, фоиз шкала 23% ташкил этганлиги тўғрисида маълумот бериб ўтди.

 

Мажлис раиси ушбу масала буйича бошқа савол ва таклифлар бўлмаганлиги муносабати билан акциядорлардан ўз бюллетенларига овозларини қайд этишларини сўради.

 

Кун тартибидаги барча масалаларини муҳокамаси тугагандан сўнг, мажлис муҳокамасига киритилган масалаларга овоз бериш натижалари бўйича тайёрланган баённомани саноқ комиссия раиси М.Х.Ахунова ўқиб эшиттириб, қуйидаги натижалар қайд этилганлигини маълум қилди:

 

Кун тартиби

«Ёклайман»

«Қаршиман»

«Бетарафман»

Овоз бермаганлар

Хақикий эмаслар

1

Масала

625 975

100%

0

0

0

0

0

0

0

0

 

2

Масала

625 975

100%

0

0

0

0

0

0

0

0

 

3

Масала

625 975

100%

0

0

0

0

0

0

0

0

 

4

Масала

625 975

100%

0

0

0

0

0

0

0

0

 

5

Масала

625 975

100%

0

0

0

0

0

0

0

0

 

6

Масала

475

0,07%

625500

99,9

0

0

0

0

0

0

 

7

Масала

475

0,07%

0

0

625500

99,9

0

0

0

0

 

8

Масала

                     

8.1

Асимов Ш.Ҳ

625 975

100%

0

0

0

0

0

0

0

0

 

8.2.

Алимов.И.С

625 975

100%

0

0

0

0

0

0

0

0

 

8.3

Тўрабеков.М.У

625 975

100%

0

0

0

0

0

0

0

0

 

8.4

Рахимов.К.М

625 975

100%

0

0

0

0

0

0

0

0

 

8.5

Иброхимов Т.С

625 975

100%

0

0

0

0

0

0

0

0

 

9

Масала

                     

9.1

Г.Э.Абдуллаева

625 975

100%

0

0

0

0

0

0

0

0

 

9.2

Э.Б.Кўчкоров

625 975

100%

0

0

0

0

0

0

0

0

 

9.3

Н.А.Норхўжаев

625 975

100%

0

0

0

0

0

0

0

0

 

10

Масала

625 975

100%

0

0

0

0

0

0

0

0

 

 

Кун тартибида куриб чиқилган масалалар юзасидан

 

Қарор қабул қилади.

 

  1. «Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботи ва улар томонидан жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари шартли равишда тасдиқлансин (ёқлаган975 та овоз – 100 %, қарши – йўқ, бетараф– йўқ).
  2. Жамиятнинг 2016-2017 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан «KAMILA-AZIM-AUDIT» МЧЖнинг 2018 йил 4-майдаги аудиторлик ижобий фикр ҳулосаси инобатга олинсин (ёқлаган975 та овоз – 100 %, қарши – йўқ, бетараф– йўқ).
  3. Жамият Тафтиш комиссиясининг 2016-2017 йил якуни бўйича ўз ваколати доирасига кирган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳулосаси инобатга олинсин ва тасдиқлансин (ёқлаган975 та овоз – 100 %, қарши – йўқ, бетараф– йўқ).
  4. Жамиятнинг 2016-2017 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи инобатга олинсин ва тасдиқлансин (ёқлаган975 та овоз – 100 %, қарши – йўқ, бетараф– йўқ)
  5. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича -567.7 минг сўм зарари инобатга олинсин ва 2017 йил якуни бўйича кўрилган 76 495,62 минг сўм фойдадан 73984,72 минг сумини аввалги йилларда кўрилган зарарни қоплашга ва колган 2510,9 минг сумини жамиятни захира жамгармасига йўналтириш тасдиқлансин (ёқлаган 625 975 та овоз – 100 %, қарши – йўқ, бетараф– йўқ).
  6. Жамиятнинг 2018 йилга мўлжалланган «Бизнес-режа»си хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” етарли овоз булмаганлиги сабабли тасдиқланмади (ёқлаган 475 овоз – 0,07 %, қарши – 625500, 99,9%, бетараф– йўқ).
  7. Жамият директори Ф.Б.Ибрагимовнинг мехнат шартномасини узайтириш масаласига етарли овоз берилмаганлиги сабабли тасдикланмади (ёқлаган 475 овоз – 0,07 %, қарши – йук, бетараф- 625500 та овоз, 99,9%).
  8. Жамият Кузатув Кенгаши аъзолигига кумулятив овоз бериш йўли билан қуйидагилар сайлансин:

 

8.1 Асимов Шухрат Ҳакимович                                      625 975 - та овоз

 

8.2 Алимов Иномжон Саидқулович.                                 625 975 - та овоз

 

8.3 Тўрабеков Машраббек Улуғбекович.                        625 975 - та овоз

 

8.4 Каримов Малик Рахимович   .                                   625 975 - та овоз

 

            8.5 Иброхимов Тўлқин Собитович.                                 625 975 - та овоз

 

       9. Жамият Тафтиш комиссияси таркиби тасдиқлансин.

 

9.1. Абдуллаева Гулчеҳра Эркиновна                              625 975 - та овоз

 

9.2  . Кўчаров Элмурод Бободавлатович                           625 975 - та овоз

 

9.3  . Норхўжаев Нозимхўжа Абдуқодир уғли                 625 975 - та овоз

 

10. Жамият “FTF-LEA-AUDIT” аудиторлик ташкилоти томонидан 2017 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқаруви натижаси -274 бахо, фоиз шкала 23% баҳоси маълумот учун қабул қилинсин, келгусида берилган паст кўрсаткич натижаларини яхшилаш бўйича зарурий чоралар кўрилсин. (ёқлаган 625 975 та овоз – 100 %, қарши – йўқ, бетараф– йўқ).

 

11. Жамият ижроия органига мазкур йиғилиш қарорини бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

 

  

 

Мажлис раиси                                                                                Т.К.Камолов

 

  

 

Баенни олиб борувчи                                                                   З.Т.Бердиева

 

ОНЛАЙН СЎРОВНОМА

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Тармоқ ҳақида кўпроқ маълумот - 16.7%
Ҳизматлар ҳақида кўпроқ маълумот - 22.2%
Мамлакатимиздаги долзарб янгиликлар - 22.2%
Жаҳон янгиликлари - 27.8%

Всего голосов:: 18

ОБУНА БЎЛИШ

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2023-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 2
Telefon / faks orqali: 2
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 0
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 0
Boshqa usullari orqali: 0
Umumiy soni: 4
Ko’rib chiqilmokda: 4
Javob yuborildi: 0

ФОЙДАЛИ МАНБАЛАР

govuz mygovuz gki rfb finans cbank depo lexuz

  

Copyright © 2014-2023 Акциядор жамияти "Navruz dehqon bozori"

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг


100142,Тошкент шахар Мирзо Улугбек тумани ТТЗ-2 мавзеси, Буюк Ипак Йули ва Гулсанам кучалари кесишуви

(+99871) 264-50-60

 

Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.